Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

06:32 19 Май 2022 Жамият
552 0

Фото: Иллюстратив фото

Meta Platforms Inc. Ўзбекистонда Meta Pay товар белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза берди. Бу борадаги тегишли маълумот Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги базасида пайдо бўлган.

Facebook, Instagram ва WhatsApp’ни бошқарувчи компания 16 май куни ариза берган. Унда қуйидаги фаолият турлари кўрсатиб ўтилган:

— онлайн тўловлар ҳамда товар ва хизматларни сотиб олиш учун юклаб олинадиган дастурий таъминот, электрон молиявий платформа;

— молиявий хизматлар, электрон карталар билан транзакцияларни қайта ишлаш;

— транзакциялар ва онлайн-ўтказмалар, жумладан, криптовалюталарни қайта ишловчи дастурий таъминотни тақдим этиш.

Meta Pay — Марк Цукерберг корпорациянинг янги номи бўлиб, ўзининг тўлов тизими учун ребрендинг сифатида танланган. 2009 йилдан ҳозирги кунга қадар у Facebook Pay сифатида ишлаб келган. Бу ном остида 160 давлатга кириб борган ва 55 валютада тўловларни қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер