Мессининг голи Аргентинага ЖЧ-2022 саралаш босқичида Уругвайни мағлуб этишга ёрдам берди

09:02 12 Октябр 2021 Дунё
567 0

Аргентина футболчилари ЖЧ-2022 саралашида Уругвайни ўз майдонида мағлуб этди.

Якшанба куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Голларга Лионель Месси (38 -дақиқа), Родриго Де Паул (44) ва Лаутаро Мартинес (62) муаллифлик қилди.

Яна бир учрашувда Чили терма жамоаси Парагвай терма жамоасини мағлуб этди — 2:0.

Қайд этилишича, Аргентина терма жамоаси 22 очко билан Жанубий Америка саралаш ҳудуди рейтингида иккинчи, Уругвай терма жамоаси (16) тўртинчи, парагвайликлар (12) олтинчи, чилиликлар (10) саккизинчи ўринни эгаллаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?