Меркель истеъфога чиққанидан кейин сиёсат билан шуғулланмаслигини маълум қилди

00:25 08 Ноябрь 2021 Дунё
676 0

Фото: Reuters

Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркель ўз лавозимини тарк этгач сиёсат билан шуғулланмаслигини айтди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар бермоқда.

Меркелнинг айтишича, дастлаб у бироз дам олади ва албатта мутолаа қилади ва кўпроқ ухлайди.

«Аввал бироз дам оламан, кейин хаёлимга нима келганига қараб иш қиламан», деган у.

Аввалроқ Меркель «Frankfurter Allgemeine Zeitung» нашрига берган интервьюсида сиёсий фаолиятини якунлагандан кейин нима қилишини айтиб ўтганди.

«Кўряпманки, канцлер сифатида менга бир қанча жиҳатлар этишмаётган эди. Озгина саёҳат қилиш, китоб ўқиш ёки бўш вақтингизда бирон бир нарса қилиш», деган эди ўшанда Меркель.

Олдинроқ, Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Меркелга ваколат муддати тугаши ҳақидаги билдиришномани топширган эди. 

Бунгача сиёсатчи Германия ҳукумати раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанидан сўнг Италияга қайтишини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?