Мерган журналистлар аниқланди

Фото: Халқ сўзи
Оммавий ахборот воситалари вакиллари орасида нафақат қалам, балки жанговар қуролда ҳам нишонга бехато урадиган ижодкорлар кўп. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 31 йиллигига бағишлаб «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича ўтказилган биринчиликда бу гал юз нафар журналист ва блогерлар ўз маҳоратини намойиш этди.
Мусобақа шартларини бажаришда энг юқори натижага эришган «Севимли» телеканалининг Наманган вилояти бўйича оператори Ҳусниддин Ҳамидов энг мерган ОАВ ходими деб топилди. «Наманганская правда» газетаси мухбири Олтинбек Бойбўлатов ва Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходими Даврон Ҳайдаров шоҳсупанинг кейинги ўринларига муносиб топилди.
Анъанага айланган беллашувда аёл журналистлар ҳам пневматик қуролдан отишда чакки эмасликларини кўрсатишди. Ҳакамлар ҳайъати «Севимли» телеканалининг вилоятдаги мухбири Умида Қўшоқованинг натижасини биринчи ўрин билан баҳолади. «Зўр ТВ»нинг вилоятдаги вакили Ҳулкар Исмоилова иккинчи, Тўрақўрғон туманининг «Давр» газетаси муҳаррири Зоҳидахон Кенжаева учинчи ўринни забт этди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг