Менинг энг катта мақсадим - қанчалик оғир бўлмасин уларни қайтариб олиб келиш. Президент миграция масаласига тўхталди

13:48 22 Февраль 2021 Сиёсат
1300 0

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Наманган вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасида ҳам бўлди ва у ерда жойлашган корхоналардан бирининг ишчилари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида давлат раҳбари меҳнат миграцияси масаласига алоҳида тўхталиб ўтган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувида маълум қилинди.

«Ҳали кўп-кўп фуқароларимиз, сизларнинг қўшниларингиз, кўпларингнинг турмуш ўртоқларинг четда юрибди. Менинг энг катта мақсадим - қанчалик оғир бўлмасин, уларни секин-секин ўзимизнинг бағримизга, ўзимизнинг маҳалламизга, ўзимизнинг кўчамизга, ўзимизнинг уйимизга қайтариб олиб келишимиз керак. Оғир, лекин барибир шу марраларни қўйишимиз керак», деди Президент.

Шавкат Мирзиёев корхона раҳбари билан суҳбатда яна бир муҳим масала - аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида тўхталди. Президент бундай иллатлар билан янги иш ўринлари ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали курашиш кераклигига урғу берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?