«Меҳр» операцияси ҳақида фильм суратга олинади

20:11 26 Июль 2020 Жамият
604 0

«Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши Рашид Маликовнинг Суриядан ўзбекистонлик аёллар ва болларни олиб келиш бўйича ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган ишчи номи «Тутқунлик» лойиҳаси сценарийсини кўриб чиқди ва тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати.

2019 йилда амалга оширилган мураккаб ва хатарли операция Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлар ва бошқа идораларнинг биргаликда амалга оширган ҳаракатлари натижаси бўлган эди. Фильмда турли вазиятлар туфайли Сурияга бориб қолган инсонлар тақдири, оилалар тарихига асосий урғу берилади. Фильмда воқеалар параллель ривожланади. Ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча...

Фильм продюсери - Рустам Саъдиев. Сценарий муаллифи - Азамат Қоржовов.

Айни пайтда «Тутқунлик» фильмининг суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Актёрлар танлови бошланган. Пандемия туфайли фильм тўлиқ Ўзбекистон ҳудудида суратга олиниши кутилмоқда. Фильм устида ишлаш 2021 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

«Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар зонасидан ўз фуқароларини қутқаришга жазм қилган давлатлар саноқли. Бу, албатта, кинода акс эттирилиши керак бўлган тарихимиздаги ажойиб воқеа», - дея фикр билдирди режиссёр Рашид Маликов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?