«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Асрол Тошкенбоев вафот этди

16:41 04 Август 2021 Маданият
1665 0

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон давлат сатира театрининг етакчи саҳна устаси Тошкенбоев Асрол Газибоевич 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Ўз ижодий фаолиятини 1963 йилда Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бошлаган А.Тошкенбоев 1968 йилда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида давом эттиради.

1989 йили Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театри ташкил этилгач, ушбу театрнинг таъмал тошини қўйган ижодкорлар сифатида шу даргоҳда иш бошлаб, ҳозирги кунга қадар меҳнат қилди. Ўз соҳасининг етакчи саҳна устаси даражасига етишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?