Меҳнат мигрантларининг ойлик маоши ундириб берилди

20:05 10 Апрель 2022 Жамият
1144 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига "Электро Сити Свет" ташкилотида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик 53 нафар меҳнат мигрантлари 3 ойлик иш ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.

Ваколатхона ходимлари юртдошларимиз ишлаётган «Электро Сити Свет» корхонасига бориб, унинг раҳбари билан музокара олиб борди.

Музокаралар натижасида юртдошларимизнинг 7.400.000 рублдан ортиқ ойлик маоши ундириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер