Мебелсозлар «Тараққиёт»да жамланди
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Янги Наманган туманида фаолият кўрсатаётган «Тараққиёт» кичик саноат зонасида ҳунармандлар учун замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси яратилиб, моҳир усталар бир жойга тўпланмоқда.
Бу масканда дастлаб ўз бизнесини йўлга қўйган ишбилармонлар орасида якка тартибаги тадбиркор Хайрулло Охунов ҳам бор. У 8 миллиард сўм қийматдаги лойиҳасини муваффақиятли рўёбга чиқариб, 35 нафар мебелсозни бирлаштирган ҳолда юқори сифатли эшик ва ромларни тайёрламоқда.
— 10 гектар майдонни эгаллаган кичик саноат зонасида ҳаммаси бўлиб 202,5 миллиард сўм қийматдаги 37 та лойиҳани жойлаштириш режалаштирилган, — дейди туман ҳокими ўринбосари Муҳаммаджон Жамолиддинов. — Ҳозирга қадар уларнинг 9 таси ишга туширилди. Барча лойиҳалар якунига етиши билан бу ерда 4 минг киши учун доимий иш ўрни яратилади.
Тадбиркорларга кенг ишлаб чиқариш майдони бўлиб хизмат қилаётган «Тараққиёт»нинг қамрови янада кенгаядиган бўлди. Унда сервис соҳаси ҳам ташкил этилиб, 2 гектар майдонда автомобилларга хизмат кўрсатувчи марказ қурилишига киришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг