Мавсум муаммоси: пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган ҳамда хавфлилик даражаси юқори бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши ва сақланишига божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Водил-Олтиариқ» йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро З.М. бошқарувидаги «Орландо» русумли автотранспорт воситаси Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтаб турган вақтида белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик 3 турдаги жами 384 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ЧҚ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний сақланишига чек қўйишга қаратилган мақсадли «ЯМА» тезкор тадбири давомида, Данғара туманида яшовчи фуқаро А.И.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик жами 105 600 дона «Трения» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг