"Матрица" юлдузи Киану Ривз Бэтмен ролини ўйнашни орзу қилишини айтди

17:44 18 Июль 2022 Дунё
492 0

Фото: Кинематография агентлиги

"Матрица ва “Жон Уик” фильмлари юлдузи Киану Ривз ДС комиксларининг истиқболли фильм мослашувларидан бирида Бэтмен ролини ўйнашни орзу қилишини тан олди.

— Бу азалдан менинг орзуим бўлган. Ҳозир ушбу образ Паттинсонга тегишли ва у ўз маҳоратини ортиғи билан намоён этмоқда. Балки келажакда қачондир уларга ёши каттароқ Бэтмен керак бўлганида мени ҳам таклиф этишар”, — дея изоҳ берган Ривз ўз интервьюсида.

Актёр «Суперпетлар» мультфильми учун суратга олиш ишлари ҳақида ҳам гапириб ўтган.

— Ушбу анимцион фильмда эпизод ролда суратга тушяпман. Аммо шунга қарамай, Дуэйн Жонсон ва Кевин Харт иштирок этган лойиҳанинг бир қисми бўлиш жуда ажойиб. Ҳа, айтганча, у ерда мен Бэтмен мультқаҳрамонига овоз бераман", — деган Киану.

Суратга олинган "Бэтмен" фильмларининг энг яхшилари:

1. «Бэтмен» (1989)

2. “Бэтмен қайтиб келади” (1992)

3. “Бэтмен бошланади” (2005)

4. “Қора рицарь” (2008)

5. «Бэтмен» (2022).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер