Матонатли ампутант футболчиларимизга Президент совғалари топширилди

20:04 03 Декабрь 2022 Жамият
222 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳкам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.

Тақдирлаш маросими аввалида Адкҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cобалт” машиналари тантанали равишда топширилди.

Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

 

 

«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?