Масъуллик ва дахлдорлик ҳисси иккинчи сектор фаолиятининг асосини ташкил этади

15:46 21 Сентябр 2021 Жамият
524 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги, ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар штаблари ташкил этилиб, штаб аъзолари сифатида туманда фаолият олиб борувчи мутасадди ташкилотлардан вакиллар бириктирилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Улуғнор тумани ҳудудидаги йигирмадан ортиқ маҳаллалар 4 та сектор раҳбарларига бириктирилган бўлиб, шундан 7 таси Улуғнор туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудуди этиб белгиланган.

Бугунги кунда 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида 4 минг 450 нафар оила истиқомат қилади. Сектор раҳбари ва масъуллари ана шуларда яшовчи ҳар бир фуқарога масъулдир.

Ҳудудда 7 та умумий ўрта таълим мактаби, 11 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси, 1 та маданий муассаса, 37 та маиший хизмат бинолари, 7 та қабристон мавжуд.

Асосий эътибор аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган. Шу йилнинг 13 июль кунига қадар 2-сектор ҳудудидан жами 296 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 161 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 77 нафари касбга ўқитилган, 25 нафарига мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари бўлмаганлиги  учун  вақтинчалик ишсизлик нафақаси тайинланган, 23 нафар ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида (субсидия) иссиқхоналари қуриб берилган ҳамда 10 нафар фуқаро жамоат ишларига юборилган.

Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудида 449 нафар ишсиз фуқароларга ғалладан бўшаган 44,9 га. қишлоқ хўжалиги ерлари такрорий экин экиш учун ажратиб берилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, ушбу 449 нафар фуқаронинг ҳар бирига 200 кг.дан жами 89 тонна 800 кг. буғдой тарқатилди.

Маҳаллабай ишлаш тизимли дастури доирасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳалланинг ўсиш нуқтасини аниқлаш ҳамда инфратузилмасини яхшилашда маҳаллабай ишлаш тизими дастлабки натижаларни бера бошлади.

Ҳар бир маҳаллага 1 нафардан банк ходими бириктирилиб, маҳалла раислари билан хонадонбай иш ташкил этилмоқда. Бунда, биринчи навбатда, аҳоли муаммолари ва тадбиркорлик ташаббусларини ўрганиш, маҳаллани ривожлантиришнинг “драйвер” соҳаларини аниқлаш, ишсиз аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш талабини аниқлаб, бошқарув офисига таклифлар киритиб борилмоқда.

Аҳолини тадбиркорликка хоҳиш-истаги борларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, кредит олишида кўмаклашилмоқда. Бугунги кунга қадар, “хонадонбай” юриш натижасида 3 050 та хонадон тўлиқ ўрганилиб, шундан оғир маҳалла, деб танлаб олинган “Мингбулоқ” МФЙ ҳудудида хатлов жараёнлари ўтказилди. Хусусан, аниқланган хатлов маълумотларига кўра, маҳалланинг 5 та ўсиш нуқталари (драйвери) бўйича 14 та иссиқхона, 79 та тикувчилик, 6 та парранда, 5 та чорвачилик, 3 та хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича фуқаролар томонидан қизиқишлар билдирилган. Шундан ҳозирги кунда 54 та иссиқхона (793 млн. сўмлик), 35 та тикув дастгоҳлари ( 394 млн. сўмлик) фуқароларга тарқатилди.

Маҳаллаларнинг “ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиб келинмоқда. Бугунги кунда 206 нафар фуқароларга 3 млрд. 876 млн. сўмлик кредитлар ажратиб берилди. Жумладан, 27 та фуқарога 394 млн. сўмлик тикувчилик дастгоҳлари, 54 нафарига 793 млн. сўмлик иссиқхона, 72 та фуқарога 1 млрд. 757 млн. сўмлик чорва, 40 та фуқарога 954 млн. сўмлик хизмат кўрсатиш дастгоҳлари олиб берилди.

Бундан ташқари, “Мингбулоқ” МФЙ Якка тут кўчасида яшовчи фуқаро Х. Исмановага субсидия асосида бепул инкубатор аппарати берилди.

Улуғнор туманимиз маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи жами 1096 нафар имконияти чекланган фуқаролар хатловдан ўтказилди. Хусусан, жорий йилнинг 6 ой давомида туман ҳудудидаги кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг 26 нафарига ногиронлар аравачаси, 22 нафарига эшитиш мосламаси, 16 нафарига ҳасса, 6 нафарига қўлтиқтаёқ берилди. Туманда жами 39 нафар ўзгалар қарамоғига муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб шундан 5 нафари 2-сектор ҳудудида истиқомат қилади. Жорий йилнинг 6 ой мобайнида уларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда. 3 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 6 ой давомида даволаниш учун йўлланма берилди.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан имконияти чекланган ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг аниқланган муаммолари ҳамда сектор фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш, шунингдее, давлатимиз раҳбари томонидан бу борада чиқарилган қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан амалий ишлар давом эттириляпти.

Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳаларга бўлган талаб ва топшириқларига биноан Улуғнор тумани мактабгача таълим соҳасида ҳам  кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2-сектор ҳудудида 3-7 ёшгача  бўлган болалар 1 215 нафарни ташкил этади. Шундан 921 нафари “Open Emis” дастурига киритилган. Бугунги кунда сектор кўрсатгичи 75,8 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, секторда 5 оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси (ОНМТТ) очилиши ҳамда 125 нафар болани қамраб олиниши ҳисобига ҳудуддаги қамраб олинган тарбияланувчи болалар 1 046 нафарни ташкил қилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жорий йилда 253 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомладилар. Шундан 44 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, 41 нафари кредит маблағлари ҳисобига тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйди. 36 нафари касб-ҳунар мактабларига қабул қилинди. 23 нафари ташкилот муассасаларга ишга қабул қилинди. 82 нафар битирувчилар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди. Ҳозирда қолган 27 нафар битирувчиларни бандлигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ой давомида сектор ҳудудида 20 та ЯТТ, 4 та юридик шахслар фаолиятини вақтинча тўхтатилган бўлиб, уларни қайта ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Шундан 1 та юридик шахс 11 та ЯТТ фаолияти қайта тикланди.

Хусусан, сектор ҳудудида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ахоли бандлигини таъминлаш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, “Мингбулоқ” МФЙ Бинокор кўчасида яшовчи фуқаро Д. Нуралиевга субсидия асосида парранда етиштирувчи 3 дона инкубатор аппарати берилди. Ҳозирги кунда тадбиркор Д.Нуралиев ушбу ускуна ёрдамида ойига 1000 га яқин парранда етиштириб, сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”даги оилаларга ҳамда аҳолига бепул тарқатиб келмоқда, натижада аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

Яна бир мисол, “Мингбулоқ” МФЙ Якка тут кўчасида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да мавжуд фуқаро М. Пўлатованинг бандлигини таъминлаш мақсадида бепул 50 дона наслли парранда  берилди. Бундан ташқари, “Мингбулоқ” МФЙда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да мавжуд 10 нафар аёлларнинг ҳар бирига 50 донадан жами 500 дона, “Темир дафтар”да турувчи 3 нафар фуқарога ҳар бирига 100 донадан жами 300 дона наслли парранда тарқатилди.

Сектор ҳудудидаги “Чўлобод” МФЙда жойлашган туман Сув истеъмолчилар уюшмаси собиқ биноси 4 йилдан буён бўш ҳолатда қаровсиз ётганлиги боис мазкур бинода ушбу ҳудуддаги тадбиркор Т. Шералиева томонидан “Мадина тўқимачилик” МЧЖ ташкил қилинди ва 50 нафар ишчи ўрни яратилиб, ҳозирда 30 нафар аёллар ва 20 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

Бундай мисоллар жуда кўп, албатта.

Дарвоқе, секторимиз ҳудудида жами 7 та МФЙ мавжуд бўлиб уларнинг шарт-шароитлари ўрганилди. Аниқланишича, сектор ҳудудидаги “Теракзор” МФЙ таъмирталаб аҳволдалиги ҳамда “Нуробод” МФЙнинг ўзининг маъмурий биноси мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ҳозирда “Теракзор” МФЙ биноси тадбиркор Н. Эргашев томонидан давлат-хусусий шериклик асосида қайтадан қурилиш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида озиқ-овқат дўкони қурилиб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, “Нуробод” МФЙда замонавий маҳалла фуқаролар йиғини биноси тадбиркорлар ва аҳоли билан биргаликда ҳашар йўли билан барпо этилмоқда. Эндиликда шу тартибда сектор ҳудудидаги қолган МФЙ хизмат бинолари ҳам жорий йил якунига қадар қайтадан қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Улуғнор тумани 2-сектор ҳудудидаги фуқароларни кунлик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда коммунал соҳасида ҳам кўплаб ишлар олиб борилди.

Хусусан, 2 сектор ҳудудида мавжуд 7 та МФЙларига Улуғнор тумангаз таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 9 ой давомида жами 420 920 кг суюлтирилган газ етказиб берилган. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига сектор ҳудудида яшовчи 55 нафар фуқароларга жами 55 дона маиший газ баллонлари вақтинчалик фойдаланиб туриш учун ижара шартномаси асосида аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилди. Бундан ташқари, “Теракзор” ва “Фаровон” МФЙ лардаги ўрта босимли газ тармоқларида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилиб, 1 км газ тармоқларини бўёқлаш ва 1 дона газ тақсимлаш қурилмасини техник таъмирлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 октябрдаги қарорига асосан “Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида сектор ҳудудида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар"га тушган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилди.

Хусусан, аҳоли ўртасида учрашувлар ҳамда сайёр қабуллар ўтказилиши ва уйма-уй юриб аҳоли билан суҳбатлашишлар мунтазам йўлга қўйилган. Ўтказилган қабуллар жараёнида тадбиркорлик фаолиятига 163 нафар фуқаролар қизиқиш билдирди. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг 65 нафарига 1 млрд 295 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан 29 нафар фуқарога иссиқхона бўйича 485 млн 200 минг сўм, 10 нафар фуқарога тикувчилик бўйича 154 млн 300 минг сўм, 4 нафар фуқарога паррандачилик бўйича 324 млн сўм, 41 нафар фуқарога чорвачилик йўналиши бўйича 560 млн  410 минг сўм, 10 нафар фуқарога бошқа турдаги 177 млн 640 минг сўм кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир маҳалла бўйича амалга ошириш лозим бўлган ишларини янада жадаллаштириш, пандемия даврида даромадсиз қолган оилаларни ўрганиб, уларни шароитларини яхшилаш ва ҳар томонлама кўмак бериш ҳамда камбағалликни қисқартириш сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш янги ишчи ўринларини яратиш мақсадида “Темир дафтар” “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га кирган оилалар бўйича аниқ режалар тузилиб жадал суръатларда ишлар борилмоқда.

Бу борадаги ишларни тизимли равишда давом эттириляпти.

 

"Халқ сўзи".

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?