Масъул раҳбарларнинг хорижда таълим олаётган ёшларимиз билан мулоқоти бошланди

12:22 26 Ноябрь 2022 Жамият
290 0

Фото: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Бу гал хорижда, IT cоҳасида таҳсил олаётган ёшлар йиғилишди.

Онлайн тартибда ташкил этилган учрашув хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг IT ва аниқ фанлар йўналишида таҳсил олаётган ёшларимиз учун ташкил этилди.

Мулоқотда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги деректорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Шерзод Шерматов, “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирок этмоқда.

Илк маротаба, аниқ соҳа вакиллари учрашган мулоқотда дастлаб ёшларимизнинг яшаш ва ўқиш шароитлари ҳақида суҳбатлашилди.

Айни дамда учрашув мақсади, соҳадаги долзарб масалалар ҳақида ёш мутахассисларга маълумот берилмоқда.

Мулоқотда тизимни ривожлантириш бўйича ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, шунингдек, Ўзбекистонга қайтгандан сўнг, амалга оширишни режалаштирилаётган ишлари, тизимда қиладиган янгиликлари ҳақида ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер