Массажхонага келган мижоз ўғри бўлиб чиқди

23:51 10 Сентябр 2021 Жамият
586 0

Шу йил 5 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 17 июль куни, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган массажхонасига келиб, уни ишончига кириб, нархи 3.500.000 сўмлик «Readmi 6-Pro» русумли уяли телефон аппаратини гаплашиб олишини айтиб, алдаб, иш билан банд бўлиб турганидан фойдаланиб, телефон аппаратини олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?