Маск Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз режасини таклиф қилди

03:54 05 Октябр 2022 Дунё
956 0

Фото: Reuters

"Tesla" ва "SpaceX" компаниялари асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск Украинадаги можарони ҳал қилиш учун БМТ билан референдум ўтказишга чақирди.

Илон Маск Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишнинг ўзига хос усулини таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида сулҳга эришиш учун бир нечта бандларга риоя қилиш керак. Маскнинг ўт очишни тўхтатиш режаси тўрт қисмдан иборат.

Биринчидан, у яқинда Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) назорати остида янги референдум ўтказишга чақирди. Агар халқ шундай қарор қилса, Россия бу ҳудудлардан чиқиб кетиши керак, дея қўшимча қилди у. Маск, шунингдек, Қримни 1783 йилдан бошлаб Хрушчевнинг хатосигача бўлгани каби Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилди. 

Хрушчев ярим оролни 1954 йилда Украина ССР юрисдикциясига ўтказган. Келгуси келишувлар доирасида Украина Қрим ярим оролини сув билан таъминлаши ва нейтрал блокдан ташқари мақомини таъминлаши керак.

"Можаронинг яна бир мумкин бўлсада, эҳтимол бўлмаган натижаси ядровий уруш бўлиши мумкин, дея қўшимча қилади" тадбиркор. Унинг ушбу баёнотидан сўнг "Tesla" автомобилсозлик компаниясининг акциялари деярли 8 фоизга тушиб кетди.

Ўз навбатида, Украина таклиф қилинган режани рад этди. Хусусан, Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Маскнинг баёнотини танқид қилиб, можарони ҳал қилиш бўйича ўз вариантини таклиф қилди.

Расмийга кўра, Украина ўзининг барча ҳудудларини озод қилади.  Подолякнинг қўшимча қилишича, ҳарбий жиноятчилар халқаро трибуналга тортилиши керак.

Бундан ташқари, Украинанинг Германиядаги собиқ элчиси Андрий Мельник тадбиркорга ўз норозилигини кескин билдирган. 

"Жаҳаннамга равона бўл — бу менинг дипломатик жавобим", деган Мельник .

Маскнинг таклифига Украина Олий Радаси ҳам изоҳ берди: "Йўқ".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер