Машҳур режиссёрга пичоқ ва кирка кўтариб олган эркак ҳужум қилди

07:32 05 Сентябр 2021 Дунё
882 0

Япониялик машҳур режиссёр ва шоумен Такеши Китано кетаётган автомобилга пичоқ ва кирка кўтариб олган эркак ҳужум қилди. Бу ҳақда Kyodo манбаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа шанбадан якшанбага ўтар кечаси Tokyo TV канали телевизион станцияси биноси яқинида рўй берган. Ҳужум қилган шахс ҳодиса жойида ушланган бўлса, 74 ёшли Китано жабрланмаган. 

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?