Машаққатлар билан олиб келинган ускуналар тўлиқ ишлатилмаяпти, айримларининг қадоғи ҳали очилмаган — Шавкат Мирзиёев
Яқинда Республика онкология маркази раҳбари ишдан олиниб, ўрнига Туркиядан малакали бошқарувчи қўйилди. Бу марказга Франциянинг дунё тан олган «Gustav Russi» клиникаси ҳам жалб қилинди. Уларнинг клиник протоколларини татбиқ этиш бошланади.
«Барча марказ раҳбарлари эшитиб олсин: марказлар шахсий мулк эмас, уларнинг барчаси давлатники, халқники!
Ҳар бир марказ раҳбари хулоса чиқариб, ўзига бир йиллик катта режа олиши керак. Улар уч ойда хориждан ҳамкор топиб, ўзи ўзгариш қилади ёки бу ишни уларсиз қиламиз», – деди Президентимиз.
Вилоят, туман тиббиёт раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари ҳам ҳалигача эскича ёндашув, эскича услубда ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ҳудудларга қанча машаққатлар билан олиб келинган ускуналар тўлиқ ишлатилмаяпти, айримларининг қадоғи ҳали очилмаган.
Мисол учун, Гурлан тумани шифохонасига 300 минг долларга олиб берилган MSKT аппарати қувватига нисбатан атиги 9 фоизга хизмат кўрсатяпти. Ёки Навоий вилоят шошилинч марказидаги қарийб 1 миллион доллар турадиган ангиограф 4 фоиз юклама билан ишламоқда.
Уларнинг масъуллари хусусий клиникаларга бориб, тадбиркорлар бундай аппаратларни қандай самарали ишлатаётганини кўриши, ўрганиши кераклиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг