«Мароқанд нефть базасида йирик ўғирлик фош этилди — «Ўзбекнефтгаз»

Маълум қилинишича, «Мароқанд нефть базаси» МЧЖга қарашли Булунғур филиалида нефть маҳсулотларининг навбатдан ташқари инвентаризацияси ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, Булунғур филиалида нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.
Тезкор маълумотларга кўра жами 21 494,7 млн сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди.
Хусусан:
— АИ-80 автобензинидан 18 340,4 млн сўмлик 2 382,1 тонна;
— ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн сўмлик 4,7 тонна;
— ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн сўмлик 111,6 тонна;
— ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн сўмлик 75,1 тонна.
Ҳолат юзасидан ўрганишлар давом этмоқда ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг