Марказнинг аввалги жамоат жойлари қандай бўлса, шундайлигича қайта тикланади — Екатерина Головатюк

10:25 29 Октябр 2020 Маданият
185 0

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган пойтахтимиздаги модернизм ёдгорлигини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдимотида йирик лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири бу бинода сақланиб қолган ноёб нарсаларни максимал даражада сақлаб қолиш экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бинонинг дизайн лойиҳаси Граcэ бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Гиаcомо Cантони томонидан яратилган.

— Биз марказнинг аввалги жамоат жойларини маҳаллий аҳоли хотирасида қандай сақланиб қолган бўлса шундайлигича қайта тиклашга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, собиқ фойе, кафе ва ёдгорлик зинапоялари ўз ҳолича – худди шу очиқлик ва безак билан ишлатилади. Собиқ кинозал ичкариси модернизация қилинади ва янги эҳтиёжларга мослаштирилади, аммо ташқи кўриниши тўлиқ сақлаб қолинади. Офислар сифатида ишлатилган ва меҳмонларга кириш имкони бўлмаган «П» шаклидаги блокда биз Франция марказини, офисларни ва реставрация лабораториясини жойлаштирдик. – дейди Екатерина Головатюк.

Маълумотларга кўра, бинода илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади – бу ерга нафақат реставраторлар, балки этнографлар, тарихчилар ва санъатшунослар ҳам жалб қилинади.

— Ушбу бинонинг вазифалари бир неча омиллар асосида аниқланган, — дейди Жамғарманинг ижрочи директори Гаяне Умерова. — Биринчидан, тарихий контекстни инобатга олдик. Бинода пойтахт меҳмонлари учун Тошкент маданиятига ўзига хос кириш нуқтаси бўлиб хизмат қилган Интурист маркази жойлашган эди. Иккинчидан, республика маданият муассасалари эҳтиёжлари ва жамғарманинг жорий лойиҳаларини инобатга олдик. 2022 йилда Лувр музейида кўргазма ташкил қилиниши режалаштирилган ва бу мамлакатимиз учун тарихий воқеа бўлиши аниқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?