Марказий Осиёда илк бор «уч-генерация» станцияси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президентимиз Янги Тошкентда уй-жой, транспорт, ишхона, маданият, спорт ва таълим объектларини қамраб олган замонавий урбанизация ва илмий ёндашувлар асосида юртимизда илк бор «ақлли» технологиялар жорий этилишини таъкидлади.
Масалан, энг замонавий экологик транспорт тизими ташкил этилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади.
Бунда, «яшил ва хавфсиз шаҳар» тамойили асосида пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади.
Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий туннель ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.
Шунингдек, Марказий Осиёда илк бор «уч-генерация» станцияси қурилади. Яъни, бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.
Инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, Ай-Ти парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг