Марказий Осиё Кубоги учун халқаро турнир бошланди

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 17-24 январь кунлари Тошкент шаҳрида Спортнинг шахмат тури бўйича Марказий Осиё Кубоги учун халқаро турнири ўтказилади.
Турнирда асосий мақсадларга қарайдиган бўлсак Марказий Осиё мамлакатларда шахматни оммалаштириш ва ривожлантириш, ёшлар, ҳаваскорлар ва малакали шахматчиларни шахмат бўйича мусобақа ва турнирларга жалб этиш, маданий ва спорт анъаналарини сақлаш ва кўпайтириш, Марказий Осиё шахматчиларининг маҳоратини ошириш белгиланган.
Мусобақа Швейцария тизими бўйича 9 турда ўтказилади. Вақтни назорат қилиш қуйидагича - 90 дақиқа ва биринчи юришдан бошлаб ҳар бир ҳаракат учун 30 сония.
Умумий мукофот жамғармаси 18 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Турнирнинг очилиш маросими Халқаро Шахмат Академиясида 18 январь куни бўлиб ўтди.
Мусобақада 5 мамлакати – Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистондан 60га яқин шахматчилар иштирок этиш истагини билдирган. Мусобақа бош ҳаками - Хусан Турдиалиев, халқаро тоифадаги ҳакам, FIDЕнингМарказий Осиё бўйича минтақавий президенти.
Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан биттадан расмий ўйинчи ўз миллий шахмат федерацияси аризасига кўра тўлиқ овқат ва турар жой билан таъминланди.
Ёш шахматчилар халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва FIDЕ тоифасидаги спорт устаси каби халқаро унвонларни қўлга киритиш талабларини бажариш имкониятига эга бўлади.
“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
- Китоблар — тафаккур чашмаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг