Марказий Осиё халқаро институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди

16:56 15 Июль 2021 Сиёсат
529 0

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

2021 йил 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Маросимда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференция доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг юқори вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида қайд этганидек, мазкур институтнинг очилиши минтақавий ва иқтисодий жараёнларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Айниқса, бундай жараёнлар сўнгги йилларда Марказий Осиёда жадал кечмоқда. Вазир янги муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар даражасида батафсил муҳокама қилиш, турли соҳалардаги кўп томонлама лойиҳалар бўйича амалий ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун имконият яратишига ишонч билдирди.

Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи") олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?