Марғилонда дўстлик ниҳоллари экилди

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» бешинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалига йигирмадан зиёд давлатлардан меҳмонлар ташриф буюргани, миллий қадриятларимизни жаҳон жамоатчилигига яқиндан таништириш имконини берган бу тадбир юксак кўтаринкиликда бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Аҳамиятлиси, фестивалнинг хорижлик меҳмонлари ташриф асносида бир хайрли ишга бош қўшдилар. Улар юртимизда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбирларида четда турмай, Марғилондаги Ижодкорлар боғида дўстлик ниҳолларини экишди.
— Бу эзгу ташаббус она табиатга муҳаббат ва дўстлик байрамига айланиб кетди, — дейди Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Тўхтасинова. — Унда вилоятимиз жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда Италия, АҚШ, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Мўғулистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Канада мамлакатларидан келган меҳмонлар яхши ниятлар билан манзарали дарахт кўчатларини экишди.
Таъкидлаш ўринлики, айни пайтда Ижодкорлар боғида икки минг тупга яқин дарахт парвариш қилинмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг