Мараҳимов «талабабай» ўрганишни бошлади. У ижарада яшаётган талабалар уйида бўлди

Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов Термиз шаҳрида ижарада истиқомат қилувчи талабаларнинг яшаш жойларига бориб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар берди.
Хонадон эгалари, уларнинг касби, талабалар учун яратилган шароитлар, техник хавфсизлик каби масалалар ректор томонидан ўрганилмоқда. Талабалар билан суҳбат қилиниб, уларнинг қизиқишлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Яшаш шароитларини яхшилаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМлардаги муаммоларни ўрганиш ва маҳаллаларда «талабабай» юриш бошланганини маълум қилган эди. Шунингдек у ижарада турувчи талабалар яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилишини ҳам қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди
- Эмлаш рўзани бузадими? Фатво ҳайъати жавоб берди
- «Темир дафтар»дан чиқаришнинг антиқа усули
- Шифокорларнинг бепарволиги туфайли танасида 50 см катетр сим қолиб кетган 63 ёшли бемор вафот этди
- Интернет орқали беҳаё қилиқлар қилиб, қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди
- Зоир Мирзаев ва Қобил Турсуновга «ҳайфсан» берилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг