Мақсадимиз ягона — одамларни рози қилишга эришиш

19:57 11 Май 2021 Жамият
1062 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи” 

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг барчасида халқ манфаати ва мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари устуворлик касб этади. Хўш, Ватан тараққиёти ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигига дахлдор  вазифалар ижроси қандай? Бу жараёнларда 2-секторнинг ўрни қандай бўляпти?

Мухбиримиз шулар хусусида Хоразм вилояти Янгиариқ тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Аллоберганов билан суҳбатлашди.

— Секторга бириктирилган ҳудудни комплекс ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини ободонлаштириш ва таъмирлаш орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ижтимоий кўмакка муҳтож қатламга ижтимоий кўмак кўрсатиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Камолиддин Аллоберганов. — Бизга 11 та маҳалла бириктирилган бўлиб, уларда 30407 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Аёллар дафтарини шакллантириш учун 6024 нафар 30 ёшдан ошган аёлларни барчаси ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юришлар орқали ўтказилган хатловлар натижасида 813 нафари “аёллар дафтари”га киритилди. Ушбу дафтарга киритилган 518 нафар ишсиз аёлнинг 108 нафари доимий ишга, 10 нафари жамоат ишларига ва 402 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди. Шунингдек, 88 нафар аёлга 1 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. Бундан ташқари, “ёшлар дафтари”ни шакллантириш учун 6210 нафар 30 ёшгача бўлган ёшларни барчаси ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй кириш орқали ўтказилган хатлов натижасида 852 нафари “ёшлар дафтари”га киритилди. Эътиборлиси, ушбу ёшларнинг 22 нафари доимий ишларга, 8 нафари жамоат ишларига ва ер бериш, имтиёзли кредит асосида парранда ва пишириқчилик учун мини печлар бериш орқали 579 нафар ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Шунингдек, “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси асосида 178 нафар ишсиз ёшларга жами 25  гектар ер майдони ажратиб берилди. Шу билан бирга, 40 нафар ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш совғаларини фаолиятини амалга ошириш учун 1 млрд. сўм дан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди.

Ҳудудда жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ва маҳалла биноларида жами 22 та электрон кутубхона (QR кодли плакатлар) ташкил этилди.

Бундан ташқари, туман прокуратураси ташаббуси билан миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, жумладан, тарихий анъаналаримизни ўзида мужассам етган, ота-боболаримиздан қадимий мерос бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ипак ва жундан қўлда гилам ва адрас тўқиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гилам ва адрасларни бозор талабларига уйғунлаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ўтган йилда Каттабоғ маҳалласида жойлашган Баркамол авлод биносининг бўш турган қисмида “Yangiariq adras fabrik” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил қилиниб, 55 нафар хотин-қизлар учун иш ўрни яратилишига эришилди.

Жумладан, ажратилган 128 млн. сўм субсидия маблағлари ҳисобидан кооперация томонидан Наманган туманидаги ҳунармандлар томонидан тайёрланган 55 та ипак мато тўқиш дастгоҳи харид қилиниб, бугунги кунда 38 та дастгоҳлар ўрнатилиб, 26 нафар доимий ишловчи хотин қизлар ва яна 11 нафар иш ўрганиб ишловчи хотин-қизлар фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, “Каттабоғ” маҳалласида “устоз — шогирд “анъаналари асосида ёшларни ҳунармандчиликка ўргатиш мақсадида Кулолчилик маркази ташкил қилиниб, 50 нафардан ортиқ ишсизлар, шундан 20 ортиқ ёшларни иш билан таъминлашга эришдик.

Булар ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, Остона маҳалласи ҳудудида “Остонали Элдорбек” фермер хўжалиги қошида ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил қилиниб, 23 гектар ер майдони ажратиб берилиб, 50 ортиқ ишсиз ёшларни банд қилинишига эришилди.

Шу билан бирга, 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларни обод бўлиши учун ҳам бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келяпмиз. Аниқроқ айтадиган бўлсам, Чакир маҳалласи, Ҳаёт обод кўчасининг 300 метр қисмига ҳомийлар ҳисобидан қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Натижада кўчанинг обод бўлди. Албатта, бу борадаги ишлар фақат бугун эмас, эртага эмас, аксинча, тизимли равишда давом эттирилади. Мақсадимиз битта: халқимиз розилигига эришиш.

 

“Халқ сўзи”.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?