«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийликка номзод билан алоқа ўрнатган
Фото: Getty Images Sport
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби янги бош мураббийликка номзод, италиялик мутахассис Антонио Конте билан алоқа ўрнатган. Бу ҳақда Италиянинг "Sky Italy" нашри хабар бермоқда.
Бундан кўриниб турибдики, клуб мутасаддиларининг амалдаги бош мураббий Оле Гуннар Сульшернинг ишларидан мамнун эмас. Жамоа Англия чемпионатининг 9-туридан сўнг 4 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият билан 7-поғонани банд этиб турибди. «Қизил иблислар» 9-турдан ўз майдонида «Ливерпул»га 0:5 ҳисобидан имкониятни бой берди. «Манчестер Юнайтед» охирги бор бешта гол фарқи билан 2011 йилнинг 23 октябрь куни «Манчестер Сити» ютқазган эди — 1:6.
Чемпионлар лигасида эса 3 турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» ҳисобидан икки ғалаба ва бир мағлубият бор.
Антонио Конте ҳозир ишсиз. У 2019-2021 йилларда Италиянинг «Интер» клубига мураббийлик қилган эди.
Конте учун Англия чемпионати бегона эмас. Эллик икки ёшли мутахассис 2016 — 2018 йилларда Англиянинг «Челси» клубига бош мураббий бўлиб ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг