«Манчестер Юнайтед» Каземиро билан шартнома имзолаганини эълон қилди

13:26 20 Август 2022 Спорт
885 0

Фото: Архив сурат

«Реал» ярим ҳимоячиси Каземиро «Манчестер Юнайтед»га ўтади, дея хабар беради «Манчестер Юнайтед» расмий сайти.

Биз Каземиронинг трансфери бўйича принципиал келишувга эришганимиздан хурсандмиз, дейилади хабарда.

Клуб ва футболчи ҳозирда шартлар бўйича музокара олиб бормоқда. Каземиро тиббий кўрикдан ўтиши ва виза олиши керак бўлади.

Футболчи ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. Трансфер бонусларни ҳисобга олган ҳолда 70 миллион фунтга тушади.

Каземиро 2013 йилдан бери «Реал»да ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи уч карра Испания чемпиони ва беш карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер