«Манчестер Сити» футболчисини отаси ўғлининг голидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этган

01:56 17 Сентябр 2021 Спорт
790 0

Фото: @nathanake/Instagram

«Манчестер Сити» футболчисининг отаси ўғлининг голидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этган

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Натан Акенинг отаси ўғлининг Чемпионлар лигасидаги голидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этган. 

«Чемпионлар лигасидаги биринчи голимни киритдим. Ва бундан бир неча дақиқа ўтгач отам ҳаётдан кўз юмибди», дейди футболчи.

Футболчининг айтишича, фожиа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги Германиянинг «Лейпциг» клубига қарши ўйин вақтида юз берган.

«Сўнгги бир неча ҳафта менинг ҳаётимдаги энг оғир бўлди. Отам жуда оғир касаллик билан оғриди. Афсуски, мутахассислар уни даволанишнинг имкони йўқлигини айтишди», дейди Аке.

«Отам доим ўйинимдан фахр ва ғурур туярди. Сиз доим юрагимда қоласиз. Бу гол сизга аталган ота», деб ёзган футболчи ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида ўтказилган учрашувда «Манчестер Сити» «Лейпциг»ни 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувнинг 16-дақиқасида Натан Аке ҳисобни очган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?