Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланадиган айрим жарималар миқдори хавфлилик даражасидан келиб чиқиб кескин камайтирилмоқда — Қонун лойиҳаси

12:17 18 Октябр 2021 Сиёсат
287 0

Illyustrativ foto

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5 та моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланадиган жарималар миқдори маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб кескин камайтирилмоқда. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтириляпти.

Шунингдек, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқароларга икки бараварга, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга камайтирилмоқда. Фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?