«Мамлакатингиз сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш учун келдик» — халқаро эксперт

14:06 23 Октябр 2021 Жамият
173 0

Фото: МСК

Бугун Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Сигордс Страдинш билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Сайлов кодексига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани алоҳида таъкидланди.

Б. Қўчқоров ўз сўзида мамлакатимизга жуда кўплаб хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ташриф буюргани, нафақат халқаро кузатувчилар, балки халқаро ОАВ вакиллари ҳам бугун мамлакатимизда бўлиб турганини қайд этиб ўтди. ОАВ вакилларининг демократик жараёнларни ҳаққоний ва тезкор ёритишлари, кузатувчиларнинг сайлов участкалари бўйлаб эркин ҳаракат қилишлари учун барча шароитлар яратилган.

Сигордс Страдинш томонидан таъкидланганидек, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий-иқтисодий муносабатлар жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз мамлакатингизнинг сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш учун келдик. Тажриба алмашиш барчамиз учун фойдали.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?