Мамлакатимиздаги барча мактабларда lll чорак бошланди

14:43 23 Январь 2023 Жамият
221 0

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 23 январь куни республиканинг барча умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнлари бошланди.

Синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда ўқув жараёнлари вақтинча масофавий шаклда бошланди.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10104 та мактабдан 9387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида масофавий шаклда олиб борилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўриб, босқичма-босқич масофавий таълим шаклида бўлган мактабларни ҳам анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилади.

Қуйидаги ҳаволалар орқали ҳудудлар кесимида ўқув жараёнлари масофавий ҳамда анъанавий шаклда ташкил этилган мактаблар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Фарғона вилояти

Жиззах вилояти 

Хоразм вилояти 

Наманган вилояти

Навоий вилояти 

Қашқадарё вилояти 

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер