Мамлакатимизда ўртача 2400 нафар аҳолига битта дорихона тўғри келади

10:16 22 Март 2023 Жамият
751 0

Фото: Архив сурат

Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси бўйича 15 минг 799 та дорихона фаолият юритмоқда. Бугунги кунда республика бўйича ўртача 2 минг 400 нафар аҳолига битта дорихона тўғри келади.

— Тошкент шаҳрида 2 минг 338 та;

— Тошкент вилоятида 1 минг 415 та;

— Самарқанд вилоятида 1 минг 690 та;

— Фарғона вилоятида 1 минг 690 та;

— Қашқадарё вилоятида 1 минг 78 та;

— Жиззах вилоятида 532 та;

— Навоий вилоятида 622 та;

— Хоразм вилоятида 933 та;

— Наманган вилоятида 1 минг 137 та;

— Сурхондарё вилоятида 794 та;

— Андижон вилоятида 1 минг 457 та;

— Бухоро вилоятида 1 минг 7;

— Сирдарё вилоятида 446 та дорихона мавжуд.

Республикамизда 2018 йилда 10 минг 764 та дорихона фаолияти йўлга қўйилган бўлса, уларнинг сони 2019 йилда 11 минг 858 та, 2020 йилда 13 минг 57 та, 2021 йилда 14 минг 287 та, 2022 йилда эса 15 минг 799 тага етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер