Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 61,6 миллион дозадан ошди

09:17 23 Июль 2022 Жамият
711 0

2022 йил 22 июль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 153 068 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 332 нафарни,

2-босқич эмланганлар 11 113 нафарни,

3-босқич эмланганлар 9 389 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 126 234 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 61 639 633 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 751 260 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 158 320 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 059 891 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 13 670 162 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент вилояти (27 970 доза),

Андижон вилояти (16 802 доза),

Самарқанд вилояти (14 610 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 791 158 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 933 849 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 716 725 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 140 398 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер