Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланиш жараёнлари қандай давом этмоқда?

10:53 22 Январь 2023 Жамият
538 0

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 74,2 миллион дозадан ошди.

2023 йил 21 январь ҳолатига кўра, мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 55 455 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 816 нафарни,

2-босқич эмланганлар 2 961 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 47 678 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 74 282 880 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 469 363 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 613 637 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 23 002 841 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (8 233 доза),

Сурхондарё вилояти (8 221 доза),

Фарғона вилояти (8 150 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 883 097 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 302 978 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 058 345 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 521 774 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер