Мамлакатимизда эстетик тиббиёт бўйича энг тажрибали муассаса ташкил этилганига 90 йил бўлди — ССВ

15:48 23 Ноябрь 2022 Жамият
230 0

Фото: ССВ

Дунёда эстетик тиббиёт тез ривожланмоқда. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатимизда бу йўналишдаги бош муассасадир.

2022 йил ташкил этилганига 90 йил бўлган ушбу марказ фаолияти, у ерда амалга оширилаётган асосий технологик амалиётлар ҳақида муассасанинг дерматокосметология бўлими мудири Бобур Тоиров шундай дейди:

— Айни пайтда шифохонамизда қуйидаги янги инновацион технологик даволаш усулларидан фойдаланилмоқда:

— лазер технологиялари ёрдамида бартараф этиладиган терининг хуснбузар, чандиқли, туғма қон-томир касалликлари;

— пигментациялар;

— татуажларни йўқотиш;

— витилигони даволашда меланоцитар аутотрансплантация;

— трихологияда соч кўчириб ўтказиш операциялари шулар жумласидан.

Жорий йил муассасада Марказий Осиёда илк бор соч кўчириб ўтказишнинг янги инновацион усуллари татбиқ этилди. Соч толаларини кўчириб ўтказишдан ташқари унга ранг бериш амалиётлари, қош, соқол эктириш усуллари ҳам йўлга қўйилди.

Марказнинг пластик жарроҳлик бўлимида эса юздаги эстетик операциялар:

— отопластика;

— ринопластика;

— блефаропластика;

— юз-жағ соҳасидаги туғма ва орттирилган нуқсонларни бартараф этиш;

— танадаги эстетик етишмовчиликларни тузатиш;

— юз ажинларини кетказиш;

— қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларини аутотрансплантат ва тери кўчириб ўтказиш билан тиклаш;

— шалпангқулоқлик ва қулоқ деформацияларини тўғрилаш;

— юқори лабдаги туғма нуқсонларни бартараф қилиш;

— уранопластика;

— юқори қовоқлар туғма птози;

— ринофима касаллиги;

— макро ва микрогнатияда юқори жағ ва пастки жағ остеотомияси;

— абдоминопластика каби қатор ноёб амалиётлар ўтказиб келинмоқда.

Пластик хирургия бўлимида ўтган 9 ой давомида 520 дан ортиқ ана шундай мураккаб амалиётлар муваффақиятли бажарилди.

Юртимизда жорий йил 7-8 октябрь кунлари ўтказилган дерматовенерологларнинг VIII қурултойида иштирок этган дунёнинг 30 дан ортиқ давлатлари етакчи олимлари ҳам мамлакатимизда бу соҳада эришилган ютуқларни эътироф этиб, ўзларининг илмий-амалий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бу мулоқот муассасамизнинг келгусидаги фаолиятини янада ривожлантиришда ҳам ниҳоятда аҳамиятли бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?