Мамлакатимизда 33,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

11:04 28 Ноябрь 2021 Жамият
358 0

Жорий йил 27 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 339 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 125 911 нафарни,

— 2-босқич эмланганлар 109 527 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 49 901 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 407 074 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 17 378 302 нафарни,

— 2-босқичда эмланганлар 10 581 810 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 5 446 962 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

— Самарқанд вилояти (56 499 доза),

— Фарғона вилояти (34 542 доза),

— Қашқадарё вилояти (30 123 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 81 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?