Малайзияда Ўзбекистонга махсус зиёрат саёҳатларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда

22:04 31 Январь 2023 Жамият
421 0

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов Малайзиянинг Перлис штати администрацияси раҳбари Моҳд Шукри Рамли ҳамда унинг ўринбосари Ҳаснол Зам Зам Аҳмад билан учрашув ўтказди. Унда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг кўп асрлик ислом мероси зиёрат туризмини ривожлантиришда катта истиқболларга эга. Қолаверса, бугунги кунда Самарқанд дунёга ҳар томонлама очилмоқда, унинг дунёга машҳур зиёратгоҳ ва қадамжолари сайёҳларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, Самарқанднинг 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти эканлиги ва UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилиши Самарқанднинг халқаро миқёсдаги нуфузи янада ортиб бораётганидан далолат беради.

Қайд этиш жоизки, Самарқанд вилояти ҳудудида Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, Махдуми Аъзам каби мусулмон оламининг таниқли олимлари яшаб ижод қилган, уларнинг зиёратгоҳ комплекслари зиёрат туризмини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Маълумот учун, зиёрат туризми соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилоятининг бир гуруҳ вакиллари айни пайтда Ўзбекистонга махсус зиёрат саёҳатларини ташкил этиш бўйича Малайзияда музокаралар олиб боришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер