Мактабларга 1 миллиард 300 миллион сўмлик замонавий мусиқа асбоб-анжомлари тақдим этилди

Иллюстратив фото
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган беш ташаббус ижроси доирасида Наманган вилоятида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам айни шу мавзуга бағишланди. Унда вилоятнинг барча шаҳар, туманларидан 385 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Учрашув-мулоқотда барча шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларига беш ташаббус доирасида 1 миллиард 300 миллион сўмлик замонавий мусиқа асбоб-анжомлари тақдим этилди. Келажагимиз эгаларининг илму иқтидори, мусиқа ва санъат бобидаги истеъдоди ва қобилиятини юзага чиқаришдек эзгу мақсадга хизмат қиладиган бу воситаларни шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари мудирлари тантанали тарзда қабул қилиб олишди.
– Комилликка интилиш, баланд марраларни забт этиш учун илму иқтидорли, қобилиятли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиб бериш керак, – дейди вилоят ҳокими Хайрулло БОЗОРОВ. – Умумтаълим мактабларида мусиқа дарсларининг ўқитилишига алоҳида эътибор берилганлигининг боиси ҳам шунда.
Бундай эътибор ва ғамхўрлик ўқувчи-ёшларга янада иштиёқ бағишлаб, фаолликка ундади. Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Гулсанам Носиралиева, 53-умумтаълим мактаби ўқувчиси Одина Аҳмадалиева, Наманган шаҳридаги 58-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ирода Умарова, 52-умумтаълим мактаби ўқувчиси Асадбек Қаҳҳаров, Наманган туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳризода Йўлдошалиева сингари ўнлаб ёшлар вилоят ҳокимига долзарб таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг