Мактаблар учун Миллий ўқув дастури бўйича 296 номдаги янги авлод дарсликлари, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари яратилди

17:50 08 Август 2022 Жамият
481 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жорий йилда Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида 100 минг нафар, «Узлуксиз касбий таълим» электрон платформаси орқали 87 минг нафар тизим ходимлари ўз малакасини оширди. Натижада тоифага эга ўқитувчилар сони 220 110 нафардан 325 818 нафарга ёки 43,8 фоиздан 64,8 фоизга ошди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида жами 176 нафар хорижий эксперт ва педагог жалб қилинди.

2021-2022 ўқув йили давомида мактаб битирувчиларининг 9 514 нафарига олтин ва 1 999 нафарига кумуш медаллар топширилди. Хусусан, юртимиз мактаб ўқувчилари нуфузли халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ҳам катта натижаларга эришди. Хусусан:

халқаро олимпиадаларида — 6 та медаль (4 та кумуш, 2 та бронза);

минтақавий олимпиадаларда — 39 та медаль (3 та олтин, 13 та кумуш, 23 та бронза) қўлга киритилди.

Бунинг натижасида ўқувчиларимиз ва уларнинг устозлари жами 778,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер