Мактабимизда ўқитувчилар ўқувчилардан анъанавий ўқишга қайтишини сўрамоқда, шу тўғрими? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

Иллюстратив фото
АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди:
Савол: Мактабимизда ўқитувчилар ўқувчилардан анъанавий ўқишга қайтишини сўрамоқда, шу тўғрими?
Жавоб: Бугунги кунда онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик, фарзандини масофадан дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига ёки бошқа ишлар билан банд қилиш ҳолатлари учраётганининг гувоҳи бўляпмиз.
Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан, уйда боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилувчи жиддий сабаб, яъни касаллик ҳолати мавжуд бўлмаса, мактабга юборишларини сўраб қолади.
Зеро, боланинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг келажагига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олиш жараёнини ҳеч қандай энг ривожланган замонавий технология ҳам ўрнини босолмайди.
«Онлайн мактаб» лойиҳаси анъанавий таълим тўлиқ тикланган ҳолатда ҳам, доимий равишда ўз фаолиятини давом эттиради, ушбу лойиҳа боланинг дарсдан ташқари қўшимча сифатли таълим олиши учун имконият яратади.
Савол: Кундалик тизимига тўлов қилмоқчи эдим, тизим тўлов қабул қилмаяпти?
Жавоб: Электрон обунаси учун тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин. 23 ноябрдан синов муддатининг охирги 7 куни бошланган. Ота-оналарга ўзларининг профилларидан кириш ва барча фарзандларининг кундаликларини кўра олаётганларини текширишлари тавсия этилади.
Маълумот: ҳозирга қадар электрон Kundalik тизимида рўйхатдан ўтган мактаблар сони 1557 та бўлиб, шундан 1482 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечган.
Агар сизларда электрон кундаликни қўллаш бўйича саволлар юзага келса, уларга жавобларни компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига +998 (78) 888 82 82 рақамлар орқали мурожаат қилган ҳолда олишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг