Мактабгача таълим вазирлиги журналист ва блогерларни соҳага оид воқеликларни ёритишда объектив бўлишга чақирди

15:57 23 Сентябр 2022 Жамият
559 0

АОКАда ўтказилган брифингда Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ижтимоий тармоқларда тарқалган МТМларда болалар саломатлиги юзасидан содир бўлаётган муаммолар ҳақида баёнот берди.

Маълум қилинишича, август – сентябрь ойлари давомида Республикамизнинг турли вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ич кетиши, кўнгил айниши каби ҳолатлар билан шифохонага ётқизилганлиги кузатилди.

Жумладан, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 39-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон тумани 16-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон шаҳар 24-сонли ДМТТдан 4 нафар, Навоий вилояти Кармана туманидаги 16-сонли ММТдан 11 нафар, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сон ДМТТдан 5 нафар бола юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Таъкидланишича, диареяга фақатгина овқатланиш жараёни эмас, балки қўлни тоза ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, ич кетиши, иситма, кўнгил айниши каби ҳолатлар фақатгина овқатдан заҳарланиш жараёнида кузатилмайди. Куз мавсуми бактерия ва вирусларнинг фаоллашадиган фасли ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер