Мактабгача таълим тизмидаги педагогларнинг маоши оширилади

Бугун «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги”ги қонун лойиҳасига фракция томонидан биринчи ўқишда билдирилган яна бир таклиф амалий ифодасини топгани маълум қилинди.
Яъни, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 ноябрь куни 2021 йил бюджети масаласи бағишланган ялпи йиғилишида “Миллий тикланиш” фракцияси томонидан мактабгача таълим тизимида хизмат қилаётган педагогларнинг маоши ҳозирда 1 млн. сўм атрофида эканига эътибор қаратилиб, педагоглар мавқеини кўтариш, уларнинг иш ҳақларини ошириш бўйича таклиф киритилган эди ва бу ҳукумат томонидан қўллаб-қувватганди.
Бугунги фракция йиғилишида келгуси йилда мактабгача таълим тизимидаги педагогларнинг иш ҳақларини 20 фоизгача ошириш кўзда тутилгани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг