Махсус тест имтиҳонида махсус восита олиб кирмоқчи бўлган шахс аниқланди

15:32 03 Ноябрь 2022 Сиёсат
653 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган махсус тест имтиҳони қоидаларини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган эди.

Шунга қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро Ю.Э. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Имтиҳон қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирамиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер