Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди

11:31 13 Июль 2022 Иқтисодиёт
561 0

Фото: Архив сурат

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;

5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;

15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер