Махсус гувоҳномага эга бўлмасдан текширув ўтказган давлат ходими жаримага тортилди

19:49 03 Август 2022 Жамият
764 0

Иллюстратив фото

Бизнес-омбудсман томонидан доимий равишда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлиги устидан назорат амалга оширилади ва ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Хусусан, Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси шўъбаси мудири А.А. (исми ўзгартирилган) томонидан махсус гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фаолиятида текширув ўтказиш ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси шўъбаси мудири А.А. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ва 9,8 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер