Махкамов Анвар Мухаматхонович Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Фото: Архив сурат
Анвар Мухаматхонович 1982 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 2003 йил Наманган муҳандислик-технология институтини, 2005 йил Наманган муҳандислик-технология институти (магистратурани) тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-инженер.
Анвар Махкамов меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий бўлим муҳандисилигидан бошлаган. 2006-2022 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти аспиранти, марказ муҳандиси, халқаро алоқалар бўлими муҳандиси, машина ва жиҳозлар кафедраси ассистенти, Португалиянинг Порто Университети докторанти (PhD), таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Наманган муҳандислик-технология институти халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг