Майдонда юраги тўхтаб қолган Кристиан Эриксен яна Премер-лигага қайтиши мумкин

22:10 16 Январь 2022 Спорт
1149 0

Фото: Reuters

Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен фаолиятини яна Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ярим ҳимоячига Англиянинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, Эриксенга Европа бошқа лигаларидан ҳам таклифлар бор. Лекин у ўз фаолиятини Премер-лигада давом эттиришга интиляпти. Кристиан Эриксен 2013-2020 йилларда Англиянинг «Тоттенхем» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

2021 йилнинг 12 июнь куни 29 ёшли футболчи Европа чемпионати доирасидаги Дания ва Финляндия ўйинида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилганди. Ўша пайтда футболчининг юраги тўхтаб қолган. Жамоа сардори Саймон Кьяер унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Кейин Дания жамоаси шифокорлари ва навбатчи реанимация гуруҳи унга тиббий ёрдам кўрсатди ва футболчи шифохонага олиб кетилади. Касалхонада Эриксенга кардиостимулятор қўйилгани маълум бўлди.

Эриксен ўша пайтда Миланнинг «Интер» клуби футболчиси эди. Аммо Италия қоидаларига кўра кардиостимулятор билан у профессионал лигада футбол ўйнай олмайди. Натижада шартнома бекор қилинди. 

Айни пайтда футболчи Даниянинг «Оденсе» жамоасида машғулот ўтказиб келмоқда. Эриксен аввалроқ Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022да ўйнашни режалаштираётганини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер