Майдонда ғолиб бўлган полвонларни тақдирлаш маросими

19:01 07 Сентябр 2022 Спорт
413 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Халқимизнинг мардлиги, жасурлиги ва ҳалоллиги тимсоли сифатида эъзозлаб келинган курашнинг халқаро майдонда тобора шуҳрати ортиб бораётганлигининг исботидир.

Ҳозирги кунда пойтахтимизда кураш билан юзлаб    йигит-қизларимиз    мунтазам  шуғулланмоқда. Жумладан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар кураш федерацияси томонидан пойтахтимизда курашни ёшлар орасида янада оммалаштириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда, федерация ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Учтепа туманидаги 1- ва 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 245-, 295- ва 312-сонли умумтаълим мактабларида кураш тўгараклари мунтазам фаолият олиб бораётганлиги фикримиз далилидир. Ҳозирда биргина Учтепа туманида кураш билан шуғулланаётган ўғил-қизлар сони қарийб беш юз нафарга етганлиги айниқса қувонарли.

Яқинда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари — 2022” спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳар босқичида Учтепалик ёш полвонлар 6 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга Президентимизнинг махсус совғалари топширилди.

 6 сентябрь куни пойтахтимизда яна бир катта кураш байрами бўлиб ўтди. Кураш бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Учтепа тумани прокурори соврини учун очиқ турнирида юртимизнинг энг сара ва кучли полвонлари гиламга тушди.

Турнир сўнгида иштирокчилар орасидан курашда ғолиб бўлганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда эркаклар ўртасида 60 кг, 73 кг, 90 кг, +100 кг, аёллар ўртасида 57 кг, +70 кг вазн тоифаларида кучлилар аниқланиб ғолиб ва совриндорлар учун музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор топширилди.

Ишонаманки, бу мусобақалар келгусида туманларда кураш оммавийлигини янада оширади, ушбу спорт тури бўйича кўплаб иқтидорли полвонларни кашф этади.

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер