Май ойида қанча автобус ва юк автомобили ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

20:42 20 Июнь 2021 Иқтисодиёт
689 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 338 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-май ойларида жами 1 606 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоизга ошган.

Ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони (январь-май ойларида):

2019 йил - 2044 дона;

2020 йил - 1443 дона;

2021 йил - 1606 дона.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-май ойларида жами 323 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,9 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

2019 йил январь-май – 762 та;

2020 йил январь-май – 448 та;

2021 йил январь-май – 323 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?